АсосийDunyo

​Актёр Харрисон Форднинг самолёти йўловчи ташувчи лайнер билан тўқнашишига бир баҳя қолди

'​Актёр Харрисон Форднинг самолёти йўловчи ташувчи лайнер билан тўқнашишига бир баҳя қолди'ning rasmi

Ўзининг шахсий самолётини бошқараётган машҳур актёр Харрисон Форд йўловчи ташувчи лайнер билан тўқнашишига бир баҳя қолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 13 февраль куни, АҚШнинг Калифорния штатидаги Оринж округида жойлашган Жон Уэйн аэропортида содир бўлди. Актёр ўзининг икки ўриндиқли, Husky русумли енгил моторли самолёти штурвалини бошқарган. Авиадиспетчерлар унга 20-L рақамли учиш-қўниш йўлагига қўнишга кўрсатма берган. Аммо Форд бошқа йўлакка ўтиб кетиб, ичида 110 нафар йўловчиси, 6 та экипаж аъзоси бўлган American Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолётининг тагидан ўтди. Мазкур воқеадан кейин 1546 чи рейсли самолёт Далласга муваффақиятли қўнди. АҚШ фуқаролик авиациясининг федерал бошқармаси диспетчерларнинг Фордга тўғри кўрсатма берганлигини, аммо актёр уларни нотўғри тушунганлигини аниқлади. Айни пайтда фуқаролик авиациясининг федерал бошқармаси воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда, 74 ёшли Харрисон Форд жазо тариқасида ёзма равишда расман огоҳлантирилиши ёки учувчилик лицензиясидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бошқа янгиликлар