АсосийDunyo

​Кейт Миддлтон 2011 йилдан бери илк маротаба қизил йўлакчада пайдо бўлди

'​Кейт Миддлтон 2011 йилдан бери илк маротаба қизил йўлакчада пайдо бўлди'ning rasmi

Кембридж герцогиняси 2011 йилдан бери энди илк маротаба қизил йўлакчада пайдо бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Сўнгги йилларда Кейт Миддлтон бир қанча оммавий тадбирларда иштирок этган бўлса-да, аммо қизил йўлакчадан юрмаганига анча бўлганди. Шунинг учун унинг BAFTA мукофоти тақдимотидаги иштироки матбуот ва жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Кейт Миддлтон тақдимот маросимига Alexander McQueen’ модалар уйига тегишли либос кийди. У никоҳ тўйида ҳам айнан шу модалар уйининг креатив директори вазифасида ишловчи Сара Бертон яратган тўй либосини кийган эди.

ОАВлар BAFTA тақдимот маросими ташкилотчилари шаҳзода Уильямнинг рафиқасини Голливуд юлдузларидан устун келишидан чўчиб, таклиф қилишдан чўчиганликларини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар