Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “Е” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Муангтонг Юнайтед” (Таиланд) – “Кашима Антлерс” (Япония) беллашувига бош ҳакам этиб тайинланди.
ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Танташевга қанотларда Алишер Усмонов ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳиндистонлик Рамасвами Срикришна Коимбаторега юклатилди.
Учрашув комиссари – Муҳаммад Сайфуддин Бин Абу Бакар (Малайзия), ҳакамлар назоратчиси – Муҳаммад Али Бин Ҳамад (Сингапур).
“Муангтонг Юнайтед” ва “Кашима Антлерс” учрашуви 28 февраль куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Supachasalai National Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:30 да старт олиши режалаштирилган.






