АҚШнинг Флорида штатида яшовчи балиқчи Стив Баргерон фанга номаълум бўлган сув “махлуқи”ни тутди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Каттагина ўлжани қўлга киритиш мақсадида сувга қармоқ ташлаган Стив унга илинган бир ярим метрли мавжудотни кўриб, ҳайратдан тили калимага келмади. У ўлжасини ёввойи табиатни қўриқлаш хизмати мутахассисларига кўрсатди. Аммо олимлар ҳам мавжудотнинг турини аниқлай олмади. Баъзи бир тадқиқотчилар уни сув тубида яшовчи бешиктерватар-қисқичбақа, деб маълумот беришди. Бироқ бундай қисқичбақаларнинг узунлиги 30 сантиметрдан ошмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўз-ўзидан бу тахмин ҳам ўз тасдиғини топмайди. Чунки Стивнинг қармоғига илинган мавжудотнинг узунлиги бир ярим метрга яқиндир.
Бешиктерватар-қисқичбақалар энг йирик умуртқасиз йиртқичлар ҳисобланади. Уларнинг асосий қуроли тирноқларидир. У тирноқлари билан ҳатто аквариумни ҳам уриб, синдириши мумкин. Фанга уларнинг ранги билан бир-биридан фарқ қилувчи 4000 хили маълумдир.






