АсосийDunyo

​Зилзила оқибатида Тайвань аҳолиси чироқсиз қолди

'​Зилзила оқибатида Тайвань аҳолиси чироқсиз қолди'ning rasmi

Тайваннинг ғарбий қисмида рўй берган зилзила оқибатида эллик минг оила чироқсиз қолди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Тайваннинг ғарбий қирғоқларида 5,6 балли зилзила рўй берди. Маҳаллий вақт билан тунги соат 01.12 да ер силкиниши қайд этилди. Зилзила ўчоғи 18,4 километр чуқурликда жойлашган. Шундан кейин яна икки маротаба 4,2 балли зилзила қайд этилди.

Зилзила оқибатида иккита трансформаторли подстанция ишдан чиқди ва 50,9 минг оила чироқсиз қолди. Электриклар бригадаси электр токи узатишни йўлга қўйди. Баъзи бир туманларда эса сув билан таъминлаш тизими ишдан чиқди, лифтлар тўхтаб қолди, биноларнинг шифти қулади.

Ҳозирча жабрланганлар тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар