Балида тўхтовсиз ёққан ёмғирдан кейин ер силжиши оқибатида 12 киши, шу жумладан 2 нафар ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.
Бу ҳақда Associated Press нашри табиий офатларга қарши кураш бўйича Индонезия миллий кенгаши хабарига таянган ҳолда маълумот берди. Учта тоғли қишлоқда ер силжиб, бир қанча уйлар вайронага айланди. Тинимсиз ёққан ёмғир табиий офатга сабаб бўлди.






