Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБга Фарғона шаҳарчасида яшовчи фуқаронинг уйига номаълум шахс яширин равишда кириб, "САМСУНГ" русумли телевизори ва 8 миллион 200 минг сўм пулини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган шахслар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчининг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 26 ёшли ва 19 ёшли фуқаролар содир этганликлари аниқланди ва улар қўлга олинди.
Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






