АсосийJamiyat

​2016 йилда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари мингдан зиёд жиноятга қўл урган

'​2016 йилда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари мингдан зиёд жиноятга қўл урган'ning rasmi

2016 йилда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари мингдан зиёд жиноятга қўл урган. Ушбу рақамни Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қайд этди.

Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида шавкат Мирзиёев ўрта махсус билим юртларида ўқувчиларнинг давомати тушиб кетгани, бу ҳолни ўрганиш ва назорат қилиш бўйича мукаммал тизим яратилмаганлигини кўрсатди.

Шунингдек йиғилишда умумий жиноятларнинг олтитасидан биттасини хотин-қизлар содир этганлиги таъкидланди.

“Ёшлар ва аёллар жиноятчилиги борасидаги бу аҳвол кишини ташвишга солмай қўймайди”, деди Президент.

Йиғилишда милиция таянч пунктлари инфратузилмасини такомиллаштириш, профилактика инспекторларининг турмуш шароитини яхшилаш, ички ишлар органлари тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ички ишлар вазирлигининг ташкилий тузилмалари танқидий нуқтаи-назардан таҳлил қилинди.

Бошқа янгиликлар