АсосийDunyo

​Бразилияда полициячиларнинг норозилик намойишида 100 киши ҳалок бўлди

'​Бразилияда полициячиларнинг норозилик намойишида 100 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг Эспириту-Санту штатида полиция ходимларининг норозилик намойишида оммавий тартибсизликлар юзага келиб, 100 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Regnum.ru” нашри.

6 кундан бери тўхтамаган мазкур норозилик намойишида 100 дан ортиқ одам қурбон бўлди.

Полиция ходимларининг норозилик намойиши вақтида штатда оммавий тартибсизликлар юзага келиб, савдо дўконлари талон-тарож қилинди, автомобиллар олиб қочилди. Тартибсизлик оқибатида мактаблар, тиббиёт муассасалари, дўконлар ёпилди, жамоат транспортининг иш тартиби бузилди. Globo телеканалининг маълумот беришича, 9 февраль кунига қадар норозилик намойиши оқибатида 106 киши ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукумати вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бронемашиналар, 1200 нафар ҳарбий хизматчи ва федерал полицияни жалб этди. Бразилиянинг полиция ходимлари ойлик маошларини оширишни сўраб 4 февраль куни иш ташлаш эълон қилган. Ҳукумат вакиллари ва полициячилар ўртасида бир неча маротаба музокара олиб борилганига қарамай, вазиятни юмшатишга муваффақ бўлинмади.

    Бошқа янгиликлар