АсосийSport

“Пахтакор” Сербия клуби билан дуранг ўйнади

'“Пахтакор” Сербия клуби билан дуранг ўйнади'ning rasmi

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Туркиядаги йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати Телеграмдаги канали орқали маълум қилди.

Сербиянинг “Раднички” клубига қарши баҳсда тошкентликлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Рақибнинг пенальтидан голига иккинчи бўлимда Исматуллаев аниқ зарбаси билан жавоб берди

“Пахтакор”нинг навбатдаги назорат баҳси 13 февраль куни Украинанинг “Сталь” жамоасига қарши ўтказилади.

“Пахтакор” – “Раднички” 1:1

“Пахтакор”: Эргашев, Алижонов, Ораховац, Тожиев, Авилов, Исматуллаев, Ўрунов, Каримов, Нуруллаев, Иброҳимов, Ҳакимов

Захира: Ҳамроев, Ғанихонов, Асқаров, Юсупов, Г.Аҳмедов

Бошқа янгиликлар