“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимига Сарвар Ашуров тайинланди. Бу ҳақда “Камолот” сайтида маълум қилинди.
Ашуров Сарвар Ғаниевич 1982 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент Молия институтларини тамомлаган. 2013 йилдан буён «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш раиси ўринбосари, «Камалак” болалар ташкилоти раиси. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан буён “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган Баҳодир Ғаниев шу йилнинг январь ойида Президент Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланганди.
Дмитрий Дюжев ўзбекистонлик талабанинг фильмида суратга тушди (Фото)https://t.co/xtENh7eG4Z
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 7 февраля 2017 г.






