Италия чемпионати 23-турида “Милан” жамоаси ўз майдонида “Сампдория” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз кечган ўйинда миланликлар кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Муриэль томонидан киритилган ягона гол “Сампдория”нинг ғалабасини таъминлади.
Муваффақиятсизлик гидобига кириб қолган “Милан” еврокубоклар зонасидан узоқлашишда давом этмоқда. Айни вақтда жамоа 8-ўринда бормоқда.
Милан – Сампдория 0:1
Гол: Муриэль, 70
Милан: Доннарумма – Куцка, Сапата, Палетта, Романьоли – Бертолаччи (Окампос, 79), Соса, Пашалич (Абате, 72), Сусо, Деулофеу – Бакка (Лападула, 72)
Сампдория: Вивиано – Бережински, Сильвестре, Скриниар, Реджини – Линетти, Торрейра, Прат – Бруну Фернандеш (Джуричич, 54) – Квальярелла (Шик, 71), Муриэль (Альварес, 80)
Огоҳлантиришлар: Линетти, 28, Джуричич, 90+4 – Бакка, 45, Сусо, 61, Куцка, 63.
Четлатиш: Соса, 90






