Италия чемпионати 23-тур марказий ўйинида “Ювентус” ўз майдонида “Интер” футболчиларини қабул қилди.
Анчагина қизиқарли кечган ўйинда туринликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голга Хуан Куадрадо муаллифлик қилди.
Мазкур ғалабадан кейин Массимилиано Аллегри шогирдлари очколари сонини 54 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. "Интер" 42 очко билан бешинчи поғонада қолиб кетди.
“Ювентус” – “Интер 1:0” (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 45 Куадрадо.
“Ювентус” – Буффон, Лихтштайнер (Дани Алвес, 80), Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Маркизио, 71), Дибала (Ругани, 85), Манджукич, Игуаин.
“Интер” – Ханданович, Мурильо, Медель, Миранда, Д`Амброзио, Гальярдини, Брозович (Кондогбиа, 58), Кандрева (Эдер, 58), Жоау Мариу (Паласио, 79), Перишич, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Кандрева (7), Пьянич (23), Медель (43), Манджукич (46), Куадрадо (64), Хедира (65), Кьеллини (74), Ханданович (90).
Четлатиш: Перишич (90).






