Англия чемпионати 24-тур марказий ўйинида “Челси” ўз майдонида “Арсенал” футболчиларини қабул қилди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Маркос Алонсо ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Эден Азар ҳисобни оришди. 85-дақиқа Фабрегас Петр Чехнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Аммо ўйин охирида Оливье Жиру ҳисобни қисқартирди.
Мазкур ғалабадан кейин “Челси” очколари сонини 59 тага етказиб, пешқадамликни анча мустаҳкамлаб олди. “Арсенал” 47 очко билан учинчи ўринда қолиб кетди.
“Челси” – “Арсенал” 3:1
Голлар: 1:0 – 13 Алонсо, 2:0 – 53 Азар, 3:0 – 85 Фабрегас, 3:1 – 90 Жиру.
“Челси” – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 88), Педро (Виллиан, 84), Канте, Азар (Фабрегас, 84), Диего Коста.
“Арсенал” – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин (Габриэл, 17), Косьельни, Уолкотт (Уэлбек, 70), Окслейд-Чемберлен, Санчес, Озил, Ивоби, Коклен (Жиру, 65).
Огоҳлантиришлар: Мустафи (23), Матич (70).






