АсосийDunyo

​Алеппода ўққа тутилган мактабда болалар ҳалок бўлди

'​Алеппода ўққа тутилган мактабда болалар ҳалок бўлди'ning rasmi

Суриянинг Алеппо шаҳрида кеча ИШИД жангарилари томонидан машғулот олиб борилаётган мактаб ўққа тутилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Маълумотларга кўра, 8 та бола ҳалок бўлган, ярадорлар бор. Отишма оқибатида ҳалок бўлган болаларни маҳаллий клиникага олиб кетилаётгани акс этган дастлабки видеолар пайдо бўлди. Унда ҳалок бўлган синфдошларининг жасадларини олиб чиқишга ёрдам бераётган болаларни кўриш мумкин.

Ҳозирча ҳалок бўлган ва ярадорлар ҳақида расман, аниқ маълумот берилмади.

    Бошқа янгиликлар