АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

'​Ўзбекистонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

“Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 204 км ғарбий йўналишда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, магнитудаси M=4.2 ни ташкил этган. Координаталари: 40.59N 67.07E.

Содир бўлган ер силкиниши натижасида ижтимоий объектлар ва аҳоли турар-жой биноларига талофат етганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Бошқа янгиликлар