Хитойнинг шарқида жойлашган Чжэцзян вилоятида бир пайтнинг ўзида беш қаватли учта бино қулаб, вайронага айланди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Одамлар вайрона тагида қолган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 08:05 да Вэнчен уездида бўлди. Фалокат бўлган жойга 100 нафар қутқарувчи ва ўт ўчирувчиларнинг 8 та бригадаси етиб келди. Бино вайроналари тагида 6 киши қолгани тахмин қилинмоқда.
Қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Ҳозирча ярадор ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Бинонинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳам аниқ маълумотлар айтилмади.






