1 февраль, чоршанба куни Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида раҳбариятнинг янги таркиби тасдиқланди, деб хабар беради федерация ахборот хизмати. Унга кўра, Ўзбекистон шахмат федерациясининг президенти этиб Иноятов Улуғбек Ильясович сайланди.
Биринчи вице-президент этиб ФИДЕ вакили – Турдиалиев Ҳусан Худойқулович, вице-президентликка Камолов Акмал Сайдакбарович, Қосимжонов Рустам Машрукович, Умурзоқов Баҳодир Ҳамидович, Ғафуров Элдор Шукурович, Қўзиев Турсунали Каримович сайланди.
Конференция иштирокчилари Ўзбекистон шахмат федерациясининг собиқ президенти Алишер Султоновга миннатдорчилик билдиришди ва унинг шахмат ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этишди.
Федерация бош котиби лавозимига Холиқова Хуршидабону тасдиқланди.












