АсосийSport

Ўзбекистоннинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Қатар термаси Озарбайжон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

'Ўзбекистоннинг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби Қатар термаси Озарбайжон билан ўртоқлик ўйини ўтказади 'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Учрашув 9 март куни Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 18:00 да бошланади. Мазкур беллашув Қатар терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи давраси олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 4 очко билан 5-ўринда бормоқда. Ўзбекистон термаси эса 9 очко билан учинчи поғонани эгаллаган.

Ўзбекистон ва Қатар саралаш босқичи 7-турида ўзаро тўқнаш келади. Мазкур ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар