1 февралдан бошлаб, Россия мудофаа вазирлиги расмий сайтининг арабча талқини ишга тушди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
“Россия мудофаа вазирлигининг янги интернет манбасида араб тилида сўзлашувчи аҳоли Суриядаги вазият ҳақида ахборот берувчи махсус бўлимдан ҳар куни Суриядаги бир-бирига қарши бўлган томонларнинг ярашуви ҳақидаги Россия марказининг хабарлари билан танишиши мумкин”, деб хабар берди ҳарбий идора.
Шунингдек, сайтнинг арабча талқинида Алеппо шаҳрида ва Суриянинг бошқа шаҳарларидаги гуманитар вазият ҳақида бюллетень ҳам чоп этилади. Россия Федерацияси қуролли кучлари ҳақидаги энг сўнгги хабарлар ҳам янгиликлар лентасида араб тилида бериб борилади.
Илгари Россия мудофаа вазирлиги расмий сайтининг инглиз, француз ва испан тилидаги талқинлари ҳам ишга туширилган эди.






