АсосийDunyo

​Канададаги мачитда бўлган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди

'​Канададаги мачитда бўлган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Канаданинг Квебек шаҳар ислом маданий марказида бўлган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Уч нафар қуролланган номаълум шахслар мачитга кечки намоз пайтида бостириб киришди. Бу пайтда мачитда 40 нафар одам бўлган. Ҳужум уюштирганлар “Аллоҳу акбар!” деб қичқирганча, одамларга қарата ўт очган.

Марказ раҳбари Муҳаммад Янги отишма бинонинг биринчи қаватида бўлганлигини, жиноятчилар кейин иккинчи қаватга кўтарилганини маълум қилди. Яраланганлар шаҳар касалхонасига етказилди, ҳозирча уларнинг сони маълум эмас.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ҳужумда гумонланган икки шахсни қўлга олди. Квебекдаги ислом маданий маркази шаҳардаги энг катта мачит ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар