АсосийDunyo

​Владимир Путин Ўрта Осиё мамлакатларига сафар уюштиришни режалаштирди

'​Владимир Путин Ўрта Осиё мамлакатларига сафар уюштиришни режалаштирди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин яқин кунларда Ўрта Осиё мамлакатларига, шу жумладан Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам сафар уюштиришни режалаштирди, деб хабар берди “Мir24.tv”нашри.

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Ҳақиқатан ҳам президент бир неча сафарни амалга оширади, шу жумладан Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам. Ҳозирда тайёргарлик ишлари кетмоқда. Тайёргарлик доирасида ҳуқуқлараро комиссиянинг йиғилиши ҳам ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Президент сафар давомида Марказий Осиёнинг бир қанча мамлакатларига боришни режалаштирди. Ташрифнинг аниқ муддати кейинроқ эълон қилинади”, деб маълумот берди Дмитрий Песков.

Бошқа янгиликлар