АсосийShou-biznes

​2016 йил якунлари бўйича “Эътироф” мукофоти тақдимоти ўтказилади

'​2016 йил якунлари бўйича “Эътироф” мукофоти тақдимоти ўтказилади'ning rasmi

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таклифи билан маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2017 йил 14 февраль куни ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги "Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасидаги "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни қабул қилинган.

Мазкур мажлис баёни билан "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика Ташкилий-ижодий гуруҳи ҳамда номзодларни сараловчи Бадиий кенгаш ташкил этилган.

"Эътироф” мукофоти "Театр, кино ва оммавий томошалар”, "Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, "Тасвирий ва амалий санъат”, "Бадиий ижод, журналистика ва телевидениэ”, "Спорт”, "Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишлар бўйича ўтказилади.

"Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2017 йил 14 феврал куни "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар