АсосийSport

“Ал-Жаиш” очко йўқотди, Сардор Рашидов 90 дақиқа тўлиқ ўйнади

'“Ал-Жаиш” очко йўқотди, Сардор Рашидов 90 дақиқа тўлиқ ўйнади'ning rasmi

Қатар Юлдузлар Лигаси 18-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жаиш” сафарда “Умм-Салал” меҳмони бўлди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 36-дақиқасида мезбонлар вакили Хилол Муҳаммад ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Илёс ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқадан бошлаб “Ал-Жаиш” бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди, аммо бу вақт ичида ҳисобни ўзгартиришга эриша олмади.

Мазкур учрашувда Сардор Рашидов 90 дақиқа тўлиқ ўйнади.

Мазкур турдан кейин “Ал-Жаиш” очколари сонини 35 тага етказиб, учинчи ўринда қолди. Аммо “Ал-Райян” битта кам ўйин ўтказган ҳолда 34 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар