Германиянинг “Гамбург” клубида тўп сурган ярим ҳимоячиси Ален Халилович фаолиятини яна Испанияда давом эттиради. “Лас-Пальмас” клуб уни ижарага олди.
Маълумотларга кўра, “оролчилар” 20 ёшли хорватиялик футболчини 1,5 йил муддатга ижарага олди.

Маълумот учун, Ален Халилович Загребнинг “Динамо” клуби тарбияланувчиси саналади. Ёш иқтидор эгаси “Барселона”да ҳам тўп сурган.






