Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сайтида хотин-қизлар қўмитаси томонидан оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Хотин-қизлар қўмиталари олдига қўйилган оилалар ва аёллар билан боғлиқ муаммолар ҳал этиш борасида аниқ ва мақсадли тизим яратилди ва бу тизимда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилди.
Жумладан, оилаларда ажримга сабаб бўлувчи 7 та асосий сабаблар қамраб олинган жадваллар асосида оилабай ўрганиш ишлари ташкил этилиб, олиб борилган ишлар натижасида бир қатор муаммолар ҳал этилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова.
Жумладан, имконияти бўла туриб, оиласи ва фарзандларини уй-жой билан таъминламаган фуқаролардан 35 нафарининг, алимент пулини тўламасдан юрган 44 та фуқаронинг, уйга киритиб қўйиш бўйича суднинг ижро ҳужжатлари мавжуд бўла туриб, ижро этилмаган 13 та оилаларнинг, яшаётган манзилида доимий рўйҳатсиз (пропискасиз) яшаётган 237 та оналарнинг муаммолари ҳал этилди.
Шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида фуқаролик суди билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 2016 йилнинг якунида оилавий ажримлар сони 2015 йилга нисбатан -711 тага камайишига эришилди.
Шу билан бирга, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ва фуқаролик судлари томонидан яраштирилган оилалар сони 1.127 тани ташкил этиб, бу оилалардаги 1.479 та вояга етмаган болалар ота-она бағрида тарбия топадиган бўлди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.






