АсосийDunyo

​Журналистлар Кличконинг ўғлини аллигатор тишлаганини маълум қилди

'​Журналистлар Кличконинг ўғлини аллигатор тишлаганини маълум қилди'ning rasmi

World Boxing News номли спорт портали Киев шаҳар мэри Виталий Кличконинг 16 ёшли ўғли Егор-Даниэлни аллигатор тишлагани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Порталнинг ёзишича, Украина пойтахтидаги Эварглейдс Миллий хиёбонида мэрнинг ўғли аллигаторга овқат бераётганда, унга йиртқич ҳужум қилган. Егор-Даниэл мазкур хиёбонда кўнгиллилар қаторида ишлаган.

ОАВлар ҳаттоки қўлида тикилган жароҳати бўлган йигитнинг суратини ҳам чоп этишди.

Виталий Кличконинг матбуот котиби Оксана Зиновьева мазкур фактни инкор этди. Унинг маълум қилишича, Киев шаҳар мэри ўғлининг Facebook ижтимоий тармоғида шахсий саҳифаси йўқ. Бу воқеани у “навбатдаги миш-миш”, деб атади.

“Виталий Кличконинг ўғлини аллигатор тишлагани ёлғон. Бу навбатдаги миш-миш, у ҳозир Украинада эмас, балки Америкага ўқишга кетган”, деб маълум қилди Оксана Зиновьева.

    Бошқа янгиликлар