АсосийJamiyat

​Светлана Ортиқова: “Ўзбекистоннинг хавфсизлиги минтақанинг хавфсизлиги демакдир”

'​Светлана Ортиқова: “Ўзбекистоннинг хавфсизлиги минтақанинг хавфсизлиги демакдир”'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун 23 январь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик старт олди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова нутқ сўзлади. Светлана Ортиқова ўз нутқида медиа-майдон ташкил этилишида масс-медианинг нодавлат секторининг ҳиссаси катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Энг муҳими, биз сизлар билан бу Стратегия бизга нима беради, деган саволга жавоб беришимиз керак. Ўзбекистоннинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва сиёсий барқарорлиги минтақадаги хавфсизлик ва сиёсий барқарорликка ҳам таъсир кўрсатади. Давлат ва нодавлат ОАВ бу халқ ва ҳукумат ўртасидаги кўприкдир. ОАВнинг асосий вазифаси муҳокаманинг асл мазмуни ва мақсадидан хабардор бўлиб, уни халққа тўғри етказишдир”, дейди Светлана Ортиқова.

Бошқа янгиликлар