АсосийJamiyat

​23 январь куни Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

'​23 январь куни Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди'ning rasmi

23 январь куни, тонги 06:40 да Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди. Унинг маркази Қирғизистон жанубида бўлган, деб хабар берди Podrobno.uz.

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни ташкил қилган: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 балл. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган.

Маълумотларга кўра, вайроналар рўйхатга олинмаган, жабрланганлар йўқ.

Бошқа янгиликлар