23 январь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик старт олди.
Тадбир очилиш маросимида халқаро ташкилот вакиллари ҳам иштирок этишди.
Штефан ПРИСНЕР БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили:
“Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши бу жуда муҳим сиёсий-ижтимоий жараён саналади.
Ўзбекистонда қўлланилаётган мазкур тажрибани халқаро миқёсда ҳам фойдадан ҳоли бўлмасди.
Халқнинг сиёсий жараёндаги бевосита иштироки уларнинг манфаатларига хизмат қиладиган йўналишларнинг лойиҳада акс этишида жуда муҳим саналади.”






