Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан 2017 йилнинг январь ойигача 49 киши совуқдан ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Хабаровск ўлкаси ҳудудий тиббиёт марказининг берган маълумотига кўра, совуқдан 415 киши жабрланган. Совуқ уришига нафақат куннинг ўта даражада совуқлиги, балки ҳаво намлигининг юқорилиги ва шамол ҳам сабаб бўлган. Узоқ Шарқ гидрометеорология марказининг берган хабарига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойи боши жуда совуқ келган. Ноябрь ойида ҳаво ҳарорати меъёрдан 5-7 даража паст бўлган бўлса, декабрь ойида 1-2 даражага тушган.






