АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадасида совриндор бўлиб қайтишди

12-18 январь кунлари Қозоғистон Республикасининг Алмаота шаҳрида математика, физика, информатика фанларидан 13-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Олимпиада ташкилий қўмитасининг таклифига мувофиқ ўзбекистонлик 7 нафар ўқувчи мазкур олимпиадада иштирок этди.

Олимпиадада 18 давлатдан 182 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра, халқаро олимпиадада ўқувчиларимиз 1 та кумуш (математика), 2 та бронза (физика ва информатика) медалларини қўлга киритди. Хусусан Бухоро давлат университети қошидаги 3-сон академик лицейи 3-курс ўқувчиси Абдумалик Абдукаюмовга кумуш, ҳудди шу ўқув муассасидан Сирожиддин Нумановга бронза, Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-сон академик лицейи 2-курс ўқувчиси Темурбек Хужакуловга ҳам  бронза медали насиб қилди. 

Ушбу халқаро олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси ўқувчилар жамоаларини шакллантириш мақсадида ўқувчилар орасида 2 босқичли танлов ўтказилган эди. Танлов натижаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўқувчилар жамоалари шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон ўқувчилари жамоаларини 2017 йилда математика, физика, кимё, биология, информатика фанларидан халқаро олимпиадада иштирок этишлари учун расмий рухсат берилган.

Бошқа янгиликлар