Киев мэри Виталий Кличко Давосда ўтказилган халқаро иқтисодий форумда географияни яхши билмагани учун шарманда бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
У Украина Франциядан икки баробар катта деди, аслида эса Украина ҳудуди 603 минг квадрат километрни ташкил этади, Франциянинг ҳудуди эса денгиз орти ҳудудлари билан бирга 674 минг квадрат километрдир (мамлакатнинг европа қисми 547 030).
“Мен Франциядан икки баробар катта бўлган Украинаданман. У Европадаги энг катта мамлакатдир. Украина пойтахти эса Шарқий Европа шаҳарлари ичидаги энг йирик шаҳардир”, деди Виталий Кличко.
У хатога йўл қўйгандан кейин ҳам хотиржам равишда турли маслаҳатлар берди. Виталий Кличко ҳаётни курашлардан иборат деб, форум иштирокчиларига ўз қарашларини ҳимоя қилишга, орзу-ниятларига эришиш йўлида жанг қилишга чақирди.





