Американинг Майами штатида номаълум шахс Мартен Лютер Кинг кунини нишонлаётган одамларга қарата ўқ узди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Отишмада 8 киши яраланди, улардан бири жуда оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ярадорларнинг асосий қисми ўсмирлар бўлиб, уларнинг орасида 11 ва 13 ёшли қиз ҳам бор.
Отишма содир бўлган вақтда хиёбонда юзлаб одамлар бўлган. Оломон саросимага тушиб, қочишга ҳаракат қилган. Тўполонда хиёбонда дам олаётган одамлардан бир нечтаси ҳам тан жароҳати олган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, номаълум шахс юриб кетаётган машина ичидан туриб, ўқ узган.
Воқеа жойига етиб келган полиция хиёбондан иккита тўппонча топди ва гумонланувчиларни қўлга олди. Ҳозирча жиноятчиларнинг исми-шарифи ва нима мақсадда жиноятга қўл ургани ошкор этилмади.





