Давлат статистика қўмитаси 2016 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳ ва ажримлар тўғрисида маълумот тақдим этди.
Қўмита ахборот хизматининг хабар беришича, 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 275,1 мингта никоҳ ва 29,4 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициенти 8,6 промиллени, никоҳдан ажралиш эса 0,9 промиллени ташкил этди.
Никоҳ тузиш коэффициентининг пасайиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилди. Сезиларли даражада никоҳ тузиш коэффициентининг пасайиши Қашқадарё, Наманган, Андижон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.
Шу билан бирга, никоҳдан ажралиш коэффициентининг ўсиши Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ва ушбу коэффициентнинг пасайиши Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида кузатилди.





