АсосийDunyo

Домодедово аэропорти раҳбари неварасининг тўйини дабдабали тарзда нишонлади(Фото)

Британия ва Россиядаги шоу-бизнесни ёритувчи нашрлар россиялик миллиардер Домодедово аэропорти директорлар кенгаши аъзоси Александр Коганнинг невараси Ирина Коганнинг Лондонда ўтган дабдабали тўйи ҳақида ёзмоқда. 

Британия пойтахтидаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўтган тўй маросимига Россия ва жаҳоннинг энг таниқли вакиллари ташриф буюрди. 

Ирина ва унинг турмуш ўртоғи Дэниел Кэнвейнинг тўйларига келган юлдузлар билан бемалол гала концерт ўтказиш мумкин эди.

Айниқса, Россия эстрадаси юлдузлари Владимир Винокур, Анна Нетребко,Филипп Киркоровларнинг чиқишлари меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирган.

Тўйда Игорь Николаев, Лев Лещенко, Стас Михайлов, дизайнер Игорь Гуляев, режиссёр Никита Михалков, Валдис Пельш, Голливуд юлдузи Антонио Бандераслар ҳам иштирок этган. 

 

Бироқ, бу ҳаммаси эмас. Тўйда жаҳон эстрада юлдузлари Мэрайя Керри ва Элтон Жонлар ҳам қўшиқ куйлади.

Дабдабали тўйнинг фотосуратлари яшин тезлигида ижтимоий тармоқларда чоп этилди.

#ФилиппКиркоров #Киркоров ❤️ @Regrann from @yaninafashion - Wedding time!!! ❤❤❤ #wedding #london #yaninacouture #yaninafashion - #regrann

Фото опубликовано Филип Киркоров България (@fkirkorovbulgaria)

    Бошқа янгиликлар