Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори бўлган таянч тармоқлардаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимида – А.Султонов – 2010-2016 йилларда қарийб 20 миллиард долларлик катта капитал қўйилмалар киритилганига қарамасдан, суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайганлигини қайд этди.
Шу билан бирга, бу борада хомашё импорт қилиш 1,3 баробар кўпайган. Йирик ва ҳаётий муҳим лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари доимо барбод қилинмоқда. 40 минг киши ишлайдиган «Ўзтрансгаз» компанияси тизимида муддати ўтган дебитор қарздорлик 14 фоизга ошган.





