АсосийSUG'DIYONA

Шафтоли ва ёнғоқли пирог - мазаси бир умр оғзингизда қолади

Зарур масаллиқлар: хамирига: 300 гр. ун, 200 гр. сметана, 100 гр. сариёғ, ярим стакан шакар, 2 чой қошиқ юмшатгич, 1 пакет ванилинли шакар.

Қайласига: 250 гр. шафтоли мураббо, 200 гр. йогурт, 150 гр. ёнғоқ, 100 гр. сариёғ, 2 дона тухум, 25 гр. крахмал, 3 ош қошиқ шакар, 2 ош қошиқ қаймоқ.

Тайёрланиши: 1. Хамир учун мўлжалланган масаллиқларни аралаштириб, хамир қоринг.

2. Шафтоли мураббосини йогурт, крахмал ва кўпиртирилга тухум билан аралаштиринг.

3. Сариёғ, шакар ва қаймоқни аралаштириб, паст оловда 3 дақиқа қайнатинг. Кейин майдаланган ёнғоқ қўшинг.

4. Хамирни ёйиб, четларини кўтариб ёғланган патнисга жойлаштиринг. Шафтоли мурабболи ва ёнғоқли қайлани солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг.

Пишириқ ёпишиб қолмаслиги учун қолипни ёғлаб бўлганингиздан сўнг уни 30 дақиқага музлаткичга қўйинг. 

Бошқа янгиликлар