АсосийDunyo

Колумбияда осма кўприк ағдарилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Марказий Колумбиянинг Мета департаментидаги Вильявисенсио шаҳридаги осма кўприк ағдарилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 13 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Қурбон бўлганлар орасида болалар, шу жумладан бир ярим ёшли бола ҳам бор. Фожиа юз берган вақтда кўприк устида 30 киши бўлган. ОАВларнинг хабар беришича, осма кўприк одамларнинг кўплигидан оғирликни кўтаролмай, ўз ўқи атрофида айланиб, ағдарилган. Унинг баландлиги 10-15 метрни ташкил қилган.

Воқеа жойида қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар