Бугун, 9 январь куни “Байрам” гуруҳи яккахонларидан бири вафот этди.
Афсонавий “Байрам” гуруҳи яккахонларидан бири Равшан Ҳожиакбаров 44 ёшда вафот этди. Бу ҳақда гуруҳнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалaрида маълум қилинди.
“Darakchi.uz” жамоаси номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
"Байрам" гуруҳига 1994 йилда асос солинган. Борис Давлатов, Шуҳрат Зокиров, Акмал Мамедов, Дониёр Мамедов ва Равшан Ҳожиакбаровлар гуруҳ асосчилари ҳисобланади.
Изоҳ: Суратда Равшан Ҳожиакбаров чапдан иккинчи.





