АсосийЖамият

Трамп: АҚШ Эрон билан музокаралар учун делегация юбормайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар масаласида янги позицияни маълум қилди.

'Трамп: АҚШ Эрон билан музокаралар учун делегация юбормайди'ning rasmi

Унинг айтишича, энди Вашингтон Покистон орқали учрашувлар учун делегация юбормайди.

“Foks Nyus” телеканалига берган интервьюсида Трамп Эрон музокара қилишни истаса, АҚШга ўзи мурожаат қилиши ёки телефон орқали боғланиши мумкинлигини таъкидлаган. У, шунингдек, узоқ сафарлар ва самарасиз учрашувлардан воз кечилишини айтган.

Маълумотларга кўра, апрель ойи бошидан буён АҚШ ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви амал қилмоқда. Трамп ушбу келишув Эрон томонидан аниқ таклиф билдирилмагунча давом этишини билдирган.

Аввалроқ Покистонда икки давлат делегациялари ўртасида музокаралар ўтказилган, бироқ улар келишувсиз якунланган. Кейинчалик Трамп навбатдаги учрашувлар учун юборилиши режалаштирилган вакиллар сафари ҳам бекор қилинганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:13

    Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

    Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови ишга туширилди.

    'Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

    '“Қамчиқ” довонида Волга сойга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:59

    “Қамчиқ” довонида Волга сойга тушиб кетди

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    '"Ўзгидромет" сел хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:05

    "Ўзгидромет" сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

    28 апрелдан 4 майгача кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Ангренда йирик ЙТҲ юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:15

    Ангренда йирик ЙТҲ юз берди

    Юк машинаси 4 та автомобиль билан тўқнашиб кетди.

    '1 майдан “тонировка” 412 минг сўм бўладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:54

    1 майдан “тонировка” 412 минг сўм бўладими?

    Ижтимоий тармоқларда 1-майдан “тонировка” учун рухсатнома нархи 412 минг сўм бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.