АсосийЖамият

Яқин Шарқ можароси коронавирусга ўхшаш таъсир кўрсатмоқда

Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарқдаги қуролли можаро оқибатларини олдиндан баҳолаш қийинлигини таъкидлади.

'Яқин Шарқ можароси коронавирусга ўхшаш таъсир кўрсатмоқда'ning rasmi

Унинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатлари глобал иқтисодиётга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Логистика занжирлари, ишлаб чиқариш ва хомашё бозорлари босим остида қолган.

Путин бу вазиятни CОВИД-19 пандемиясига қиёслаб, унинг каби бутун дунё ривожланишини секинлаштириши мумкинлигини қайд этди.

Шу билан бирга, у энергия ресурслари нархининг ўсиши айрим мамлакатлар, жумладан Россия учун маълум даражада фойдали бўлиши мумкинлигини айтди.

Бироқ, бундай шароитда эҳтиёткор ва мувозанатли иқтисодий сиёсат юритиш зарурлигини урғулади.

    Бошқа янгиликлар