АсосийЖамият

Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда

Ўзбекистон молия бозорига исломий молиялаштириш тизими кириб келмоқда.

'Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда'ning rasmi

Узоқ кутилган қадам: Ўзбекистон молия бозорига исломий молиялаштириш тизими кириб келмоқда. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Тизимнинг тўлақонли ишга тушиши иқтисодиётимизга қўшимча 1 миллиард доллар сармоя ва депозитларни жалб қилиши кутилмоқда.

Янги тизим ўзи билан қандай ўзгаришлар олиб келади?

Янги хизматлар: Инвестициявий омонатлар (музораба), насияга сотиш (муробаҳа), шерикчилик (мушорака) ва исломий ижара каби ҳалол хизмат турлари йўлга қўйилади.

Солиқ имтиёзлари: Насияга сотилган товар устамасига ҚҚС ҳисобланмайди,инвестициявий омонатдан олинган даромад эса солиқдан озод қилинади.

Ишончли назорат: Марказий банк ва тегишли лицензия олган банклар қошида махсус Исломий молия кенгашлари ташкил этилади. Ушбу кенгашлар стандартларишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда кўмаклашиш, баҳсли масалаларга изоҳ бериш, шартномалар ва ички ҳужжатларни кўриб чиқиш, мувофиқлик устидан назоратни таъминлаш билан шуғулланади.

Жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий «дарча» фаолиятини йўлга қўйиш, 2026-2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчииккита банк ташкил этиш режалаштирилган.

Исломий молиянинг қонунан ишлаб кетиши тадбиркорлар ва аҳоли учун ҳалол ҳамда муқобил сармоя киритиш имкониятларини кенгайтиради. Ушбу янги тизим мамлакат молия бозорини янада рақобатбардош ва хорижий инвесторлар учун жозибадор қилиши шубҳасиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:39

    “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда

    Бугунги кунда пойтахимиз ҳамда Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан юқори бўлиши ҳолатларига саноатнинг ўсиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш, транспорт воситалари сонининг кўпайиши, табиий омиллар ва назоратнинг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38

    NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади

    Мазкур миссияда “Ingenuity” туридаги робот вертолётлар ҳам етказиб берилади.

    'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

    Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

    'Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди

    Мамлакат бўйлаб 272 та масжидга махсус огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Тизим 6,5 миллион аҳолини қамраб олади ва алоқа ёки электр узилганда ҳам ишлайди.

    'Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43

    Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди

    Ҳибсга олиш учун буйруқ берилган шахслар орасида Ҳакан Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Гузиде Аксой каби машурлар бор.