АсосийЖамият

Ўзбекистонда қарийб 2000 турдаги дорининг нархи пасайтирилди

1 мартдан рецепт асосида бериладиган кўплаб дори воситаларининг чакана нархи арзонлаштирилди.

'Ўзбекистонда қарийб 2000 турдаги дорининг нархи пасайтирилди'ning rasmi

2026 йил 1 мартдан бошлаб рецепт асосида бериладиган қарийб 2000 номдаги дори воситаларининг чакана нархлари пасайтирилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Билдирилишича, истеъмолчилар дори воситаларини харид қилишдан олдин уларнинг белгиланган референт (чекланган) нархини махсус рақамли платформалар орқали текшириши мумкин. Бунинг учун pharm.gov.uz сайти ҳамда PharmUz мобил иловасидан фойдаланиш тавсия этилган.

Мазкур хизматлар орқали фойдаланувчилар дори воситасининг номи, ишлаб чиқарувчиси ва белгиланган чакана нархи ҳақидаги маълумотларни кўриши мумкин. Бу эса дорихоналарда дори воситаларининг сунъий равишда қиммат нархда сотилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Агар дори воситаси белгиланган референт нархдан юқори баҳода сотилаётгани аниқланса, истеъмолчилар PharmUz иловасидаги “Шикоятлар” бўлими орқали мурожаат қолдириши мумкин. Мурожаатлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиб, қонунбузарлик аниқланса тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, дорихоналардан-дори воситаларини сотишда белгиланган референт нархларга қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда. Агар дорилар чекланган нархдан юқори баҳода сотилгани аниқланса, бу лицензия талаблари бузилиши сифатида баҳоланиб, дорихона лицензияси бекор қилиниши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Йўл қурилишида ноқонуний пул талаб қилингани фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Йўл қурилишида ноқонуний пул талаб қилингани фош этилди

    Қорақалпоғистонда мансабдор шахс сўралган маблағини олаётган вақтида тезкор тадбирда ушланди.

    'Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:41

    Қозоғистонда 15 март Конституция куни сифатида белгиланди

    Президент Тоқаев ёшлар билан учрашувда янги Конституциянинг аҳамиятини таъкидлаб, республика фуқароларига табрик билдирди.

    '“Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида 45 миллион тонна мис, 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлиги таъкидланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:01

    “Ёшлик-1” ва “Қалмоққир” конларида 45 миллион тонна мис, 5 минг тоннадан зиёд олтин захираси борлиги таъкидланди

    Барча технологик жараёнлар рақамлаштирилиб, сунъий интеллект асосида ягона бошқарув тизимига уланади.

    '50 куб метр газ учун имтиёзли нарх март ойи охиригача узайтирилди — Энергетика вазирлиги'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:56

    50 куб метр газ учун имтиёзли нарх март ойи охиригача узайтирилди — Энергетика вазирлиги

    Эслатиб ўтамиз, президентнинг қарорларига асосан эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.

    'Йилига 100 минг тонна мис ўзимизда қайта ишланиб, юқори қийматли маҳсулот яратилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Йилига 100 минг тонна мис ўзимизда қайта ишланиб, юқори қийматли маҳсулот яратилмоқда

    Қисқа муддатда заргарлик саноатида ишлаб чиқариш 3,3 карра ўсиб, 13 триллион сўмдан ошди.

    'Сўнгги тўққиз йилда олтин қазиб олиш ҳажми 31 тоннага кўпайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:30

    Сўнгги тўққиз йилда олтин қазиб олиш ҳажми 31 тоннага кўпайди

    Бугун экскаватор машинисти 30 миллион сўмгача, бурғилаш мутахассислари ва катта самосвал ҳайдовчилари 40 миллион сўмгача, геолог ва маркшейдерлар 70 миллион сўмгача маош олмоқда.