АсосийЖамият

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан асраш бўйича тавсиялар берди

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, айрим ҳудудларда қор ёғиши ортидан мутахассислар деҳқон ва фермерларга экинларни совуқдан ҳимоя қилиш чораларини тавсия қилди.

'Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан  асраш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, совуқнинг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида вазирлик ҳамда тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан махсус тавсиялар ишлаб чиқилиб, деҳқон ва фермерларга етказилган.

Қайд этилишича, айрим сабзавот экинлари совуққа нисбатан чидамли ҳисобланади. Жумладан, пиёз, саримсоқ, шовул, ровач ва ерқалампир каби экинлар −10°C дан −15°C гача, қор қоплами остида эса −20°C дан −25°C гача бўлган совуққа бардош бера олади. Бироқ бошқа сабзавот экинлари учун қўшимча агротехник чоралар муҳим аҳамият касб этади.

Мутахассислар совуқдан кейин экинларни “стресс” ҳолатидан чиқариш учун бир қатор чораларни тавсия қилмоқда. Хусусан, микроэлемент ва аминокислоталарга бой препаратлар билан қўшимча озиқлантириш, тез таъсир қилувчи азотли ўғитлардан фойдаланиш, экинларни шаффоф плёнка билан ёпиб иссиқликни сақлаш ҳамда тупроқ намлигини мунтазам суғориш орқали сақлаб туриш тавсия этилган.

Вазирлик барча агротехник тадбирлар қисқа муддатда ва интенсив тарзда амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаган. Бу нафақат экинларни совуқдан ҳимоя қилиш, балки ҳосилдорликни сақлаб қолишда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзгидромет 9–12 март кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирганди. Прогнозларга кўра, республиканинг шимолий ҳудудларида кечалари ҳаво ҳарорати −7…−10 даражагача, кундузлари эса 0…−3 даражагача тушиши мумкин. Бошқа ҳудудларда эса 11–12 март кунлари кечалари 0…−3 даражагача совуқ, кундузлари эса 2–5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда

    Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

    'Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:25

    Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан 7 киши ҳалок бўлди.

    'Сирдарё ва Сурхондарёда 77 кг наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:00

    Сирдарё ва Сурхондарёда 77 кг наркотик мусодара қилинди

    Қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар тезкор тадбирлар давомида аниқланди.

    'Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 09.03.2026 13:23

    Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Бухоро вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларини тайёрлаб, сотиб келган шахслар фаолиятига чек қўйди.

    '“Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар'ning rasmi

    Жамият 09.03.2026 09:08

    “Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар

    Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.

    'Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди'ning rasmi

    Жамият 09.03.2026 07:26

    Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди

    Трамп шу билан бирга, агар Эрон мақбул номзодни танласа, у Теҳрон режими билан алоқадор айрим номзодларни маъқуллаши мумкинлигини ҳам айтган.