АсосийДунё

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

'“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

Сешанба куни берилган расмий баёнотда Теҳрон Европа давлатларини Эронга қарши урушга қўшилмасликка чақирди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Бу баёнот айрим Европа давлатлари Эроннинг ракета имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриши мумкинлигини айтганидан кейин янгради.

Баёнотда таъкидланишича, бундай қадам тўғридан-тўғри таҳдид сифатида қабул қилинади ва Эроннинг жавоб зарбалари Европа давлатлари ҳамда шаҳарларига қаратилган ҳолда кенгайтирилади.

"Европанинг ҳимояланиши уруш ҳаракати бўлади. Эронга қарши бундай ҳар қандай ҳаракат тажовузкорлар билан шериклик сифатида баҳоланади. Бу Эронга қарши уруш ҳаракати деб ҳисобланади. Улар Эронни тажовузкорларга қарши жавоб қайтариш имконияти ва салоҳиятидан маҳрум қилмоқчими? Агар Европа тажовузкорлар томонида турса, бу шармандалик бўлади. Улар аллақачон Эронга қарши етарлича ҳаракат қилди”, — деди Бағойи давлат ахборот агентликлари билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Бу огоҳлантириш Европа давлатлари ўз мудофаа салоҳиятини кучайтиришга интилаётган бир пайтда берилди. Чунки Эрон билан боғлиқ можаро Яқин Шарқдан ташқарига чиқиб, Европа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги юзасидан хавотирлар кучаймоқда.

Душанба куни Эронда ишлаб чиқарилган ҳужумчи дронлар  Кипрда жойлашган Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг Акротири базасига зарба берди. Кипр Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланади. Расмийлар ушбу дронлар “Ҳизбуллоҳ” томонидан Ливандан учирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳужумдан сўнг Буюк Британия базанинг мудофаасини кучайтирди. Британия ОАВларига кўра, бош вазир Кир Стармер эҳтимолий янги ҳужумлардан ҳимояни кучайтириш мақсадида ҳарбий кемани юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Греция ва Франция Кипрга ҳарбий фрегатлар юборди, Афина эса F-16 қирувчи самолётларини ҳам тақдим этди.

НАТО бош котиби Марк Рютте сешанба куни альянс Яқин Шарқдаги воқеаларда бевосита иштирок этмаётганини таъкидлади. Бироқ у зарурат туғилса, НАТО ҳудудининг “ҳар бир қаричини” ҳимоя қилишини билдирди. Рютте Шимолий Македонияга ташрифи чоғида Эронни кенг минтақавий таҳдид, Исроил учун “экзистенсиал таҳдид”, шунингдек Европа учун ҳам “улкан хавф” деб атади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Дангал” филми  қандай қилиб дунё рекорд лину ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:23

    “Дангал” филми қандай қилиб дунё рекорд лину ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

    'Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:05

    Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда

    Ҳозирча ушбу маълумотни Эрон расмийлари ва ОАВ бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

    'Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:48

    Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди

    АҚШ Президенти бу гапларни Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида билдирган.

    'Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 03.03.2026 14:54

    Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди

    Тармоқларга cиздирилган ушбу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги тасдиқлаган.

    'Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 03.03.2026 10:57

    Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди

    Суриядаги жангариларга криптовалюта юборган фуқаро суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.