Қарорга кўра, мамлакат авиация расмийларининг кўрсатмаси билан барча авиакомпаниялар учун зиёратчиларни Умра дастури асосида Саудия Арабистонига олиб бориш кейинги огоҳлантиришгача вақтинча тўхтатилди.
Хабарда айтилишича, 2026 йил 2 мартдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Жидда – Тошкент йўналишида махсус репатриация рейсларини амалга оширади.
Ушбу қатновлар орқали Умра сафарида бўлган фуқаролар босқичма-босқич Ўзбекистонга олиб келинади.






