АсосийДунё

Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади

Ар-Риёд Баҳрайн, Иордания, БАА ва Қатар суверенитети бузилганини қоралаб, вазият оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

'Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади'ning rasmi

Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

28 февраль куни Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий инфратузилмасига кенг кўламли зарбалар йўллади. Хабарларга кўра, Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидаги стратегик объектларга баллистик ракеталар билан ҳужум қилинган. Натижада минтақанинг бир қатор давлатлари ҳаво ҳудудини ёпди, тинч аҳоли бошпаналарга эвакуация қилинди.

Маълумотларда АҚШ Бешинчи флоти логистика тугунига, шунингдек, Ал-Дафра авиабазаси ва Али Ал-Салом авиабазасига зарбалар берилгани айтилмоқда. Айрим ОАВ Шаҳзода Султон авиабазаси ҳам ҳужумга учраганини ёзди.

Шу билан бирга, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Курдистондаги базаси йўқ қилингани ҳақида ҳам хабарлар бор. Абу Даби ва Ар-Риёдда портлаш овозлари эшитилгани айтилмоқда. Вазият минтақада тобора кескинлашмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:19

    “Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди

    АҚШ президенти Дональд Трумп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилиб, эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирди.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 28 февраль куни мамлакат ҳудудида кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани ҳақида мурожаат йўллади.

    'АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:50

    АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин

    Бу ҳақда Исроил хавфсизлик манбаси 12-каналга маълум қилган.

    'Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:33

    Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди

    Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШ билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумлар фонида Теҳрондан олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди.