Баёнотда томонлар дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка риоя этишга ҳамда кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирилган.
Шунингдек, юзага келган барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан — сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳал этилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланган.






