АсосийЖамият

Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

'Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади'ning rasmi

Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ойи 19 февралдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётган Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида:

кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;

ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва  қабристонларни обод этиш;  

Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказишга алоҳида эътибор берилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

    Давлат раҳбари муборак ойда нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий кўмак бериш эзгу қадрият эканини таъкидлади.

    '“Илтимос, овоз беринг!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:57

    “Илтимос, овоз беринг!”

    Телеграмда янги фирибгардик тури авж олмоқда.

    'Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

    Унинг ўрнига ушбу лавозимга Илҳом Тоҳирович Сирожев тайинланган.

    'Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берилди.

    'Президент педофилия учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилишни маъқуллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:34

    Президент педофилия учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилишни маъқуллади

    Давлат дастури доирасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш каби бир қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

    'Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Ўзбекистон 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли сунъий йўлдошини учиради

    Президентга 2028 йилда 6U форматдаги илмий сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки режалар тақдим этилди.